Дараксиз йўқолган боланинг жасади канал ёнидан топилди
Жорий йилнинг 21 сентябрь куни соат 15:00 ларда Қарши туманида истиқомат қилувчи 2007 йилда туғилган Т.Д. уйидан велосипед билан чиқиб кетиб, қайтиб келмаган.
Шундан сўнг, унинг яқинлари болани қидирувга берган.
Орадан маълум вақт ўтгандан кейин бола жасади Қарши магистрал канали ёнидан топилган, дейилади Бош прокуратура матбуот хизмати хабарида. Боланинг каналдан жасади оқиб кетаётганда фуқаролар томонидан олиб чиқилган. Ҳолат юзасидан тегишли экспертизалар тайинланган.
Қарши тумани прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter