Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Дам олиш учун келган қозоғистонлик туристнинг йўқотиб қўйган буюмлари ўзига қайтарилди

Дам олиш учун келган қозоғистонлик туристнинг йўқотиб қўйган буюмлари ўзига қайтарилди

Жорий йилнинг 25 апрель куни Қозоғистон Республикаси фуқароси, Алмати шаҳрида яшовчи 1974 йилда туғилган Мирас Иманжанов «102» рақамига қўнғироқ қилиб мурожаат қолдирган. У мурожаатида 24 апрель куни Ўзбекистон Республикасига дам олиш мақсадида турист сифатида келганлигини ва соат тахминан 18:00 да Қозоғистон Республикасидан Ўзбекистон Республикасига «Ғишт-кўприк» божхона пости орқали келиб, божхона постидан ўтган вақтида ўзига тегишли сумкаси ва унинг ичида бўлган буюмларини эҳтиётсизлиги оқибатида йўқотиб қўйганлигини маълум қилиб, ушбу йўқотган буюмларини топишда амалий ёрдам сўраган.

Тошкент вилояти ИИББ Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси тезкор ходимлари томонидан олиб борилган қидирув-суриштирув ишлари натижасида, М.Иманжановга тегишли бўлган сумка ва унинг ичида бўлган буюмлар шу куннинг ўзида Тошкент туманида жойлашган «Ғишт-кўприк» божхона пости ҳудудидан топилиб, эгасига қайтарилди. Бу ҳақда ИИВ ахборот хизмати хабар қилди.

Мазкур ҳолатда жиноят таркиби йўқлиги сабабли ЖПКнинг 83-модда 2-бандига асосан жиноят иши қўзғатишни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг