«Cobalt» va «MAN» тўқнашувида икки киши ҳалок бўлди
Сирдарё вилоятининг Сардоба туманида кеча, 11 август куни Жиззах шаҳрида яшаган И.Э. ўзининг «Кобальт» русумли автомашинасини ҳайдаб кетаётиб мудҳиш йўл-транспорт ҳодисаси содир этган.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармасининг хабарига кўра, у ўзидан олдинда ҳаракатланиб кетаётган В.И. бошқарувидаги «MAN» русумли юк автомашинасининг орқа қисмига урилган.
Оқибатда «Кобальт» ҳайдовчиси И.Э. жароҳат олиб, воқеа жойида ҳалок бўлган. Унинг 3 нафар йўловчиси шифохонага ётқизилган, аммо кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамай, улардан бири — Жиззах шаҳрида яшаган Ш.М. вафот этган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter