Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Чирчиқдаги портлашда жабрланганлар сони маълум қилинди

Чирчиқдаги портлашда жабрланганлар сони маълум қилинди

«Ўзкимёсаноат» АЖ тизимидаги «Maxam-Chirchiq» АЖнинг Аммиак-1 ишлаб чиқариш цехи синтез бўлинмасида бугун содир бўлган портлаш ва ёнғин натижасида ишчи ходимлар ва корхонанинг бошқа ишлаб чиқариш майдонлари ҳамда аҳоли яшаш пунктларига зарар етмагани қайд этилди.

«Шу билан бирга атроф муҳитга зарарли газлар тарқалмаган. Бу бўйича барча хавфсизлик чоралари ўз вақтида кўрилган. Ёнғинни бартараф этиш ишлари олиб борилмоқда. Корхонанинг барча бошқа цехлари узлуксиз белгиланган тартибда иш фаолиятини давом эттирмоқда.

Воқеа жойига зудлик билан етиб борган Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари – Энергетика вазири Ж. Мирзамаҳмудов бошчилигидаги комиссия аъзолари, Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазири генерал-майор А. Қўлдошев, «Ўзкимёсаноат» АЖ раҳбарияти ва мутахассислари, ИИВ ва бошқа тегишли мутасаддилар томонидан ҳодиса сабаблари ва оқибатлари тўлиқ ўрганилмоқда», дейилади хабарда.

Ёнғин тўлиқ ўчирилган.

ФВВ маълумотига кўра, чақнаш оқибатида 2 нафар ходим енгил тан жароҳати олган, ҳалок бўлганлар йўқ. Айни вақтда жароҳат олганлар Чирчиқ шаҳридаги шифохонада муолажа олишмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг