Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Чиноздаги ёнғинни ўчиришга 6 соатдан кўп вақт сарфланди

Чиноздаги ёнғинни ўчиришга 6 соатдан кўп вақт сарфланди

Фото: Энергетика вазирлиги матбуот хизмати

Тошкент вилоятид  Чиноз туманида жойлашган нефть базасида таъмирлаш ишлари вақтида йирик ёнғин содир бўлгани хабар қилинганди.

Ҳодиса жойига энергетика вазири Алишер Султонов ҳам зудлик билан етиб борди.

ФВВ ушбу ёнғин бўйича қўшимча маълумот берди.

Қайд этилишича, бугун соат 11:31 да Тошкент вилояти Чиноз туманида жойлашган «Пахта нефт сақлаш» МЧЖ омборхонаси ҳудудидаги 5 минг тонна сиғимли ёқилғи резервуарида ёнғин келиб чиққан. Унда тахминан 120 тонна енгил алангаланувчи суюқ ёқилғи бўлган. Мазкур ҳолатни бартараф этиш учун воқеа жойига ФВВнинг 35 та махсус техникаси ҳамда 130 нафар ходимлари жалб этилган.

Ёнғин соат 14:19да ўраб олиниб, 18:15да тўлиқ бартараф этилган.

Ҳодиса жойига Фавқулодда вазиятлар, Энергетика  вазирлиги раҳбарияти, шунингдек, Миллий гвардия, Ички ишлар вазирлиги ҳамда прокуратура ва бошқа тегишли идораларнинг куч ва воситалари жалб этилган. Айни вақтда, воқеанинг келиб чиқиш сабаби бўйича суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг