Чехияда овчидан милтиқни «тортиб олиб», ўрмонда ғойиб бўлган жонивор қидирилмоқда
Жанубий Чехияда ов пайтида ғалати ҳодиса юз берди. Кийик овчилардан бирининг қуролини «тортиб олиб», ўрмонга яширинган. На ўрмончилар, на полициячилар «қуролланган» ҳайвонни топишолмаяпти, дея хабар берди «РИА Новости».
«Афтидан, ов пайтида итлар кийикни қўрқитиб юборган кўринади. Ваҳимага тушиб қолган жонивор буталар орасидан тўғри овчилардан бирига томон отилиб чиққан. Ёнидан югуриб ўтаётганда кийикнинг шохлари овчининг курткасига бехосдан илиниб қолган. Ҳайвон жон ҳолатда уни йиртган. Овчининг елкасидаги қурол жониворнинг шохларига илакишиб қолган. Шундан сўнг кийик ўрмон чакалакзорларига сингиб кетган», — дея сўзлаб берди полиция бошқармаси ходими Милан Байцура.
«Ҳайрият, қурол ўқланмаганди. Шунга қарамай, бегоналарнинг қўлига тушиб қолмаслиги учун полиция, ўрмончи ва овчилар қидирувни давом эттирадиган бўлишди. Гап 22 калибрли ов милтиғи ҳақида бормоқда. Ҳозирча «қуролланган» кийик Жанубий Чехия ўрмонларида яшириниб юрибди», — дейди Байцура.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter