Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Чегара постида йўловчининг сумкасидан 3 метрлик илон чиқди

Чегара постида йўловчининг сумкасидан 3 метрлик илон чиқди

«Ғишткўприк» чегара божхона постида қўшни давлатдан кириб келган пиёдага тегишли қўл сумкаси назорат-рентген ускунаси орқали кўздан кечирилганида, унинг ичида божхона ходимларининг оғзаки сўровида ва йўловчи божхона декларациясида маълум қилинмаган 1 бош илон борлиги аниқланди.

3 метр узунликдаги мазкур илон дастлабки маълумотларга кўра, йўлбарссимон албинос бўғма илони бўлиб, асосан Жанубий ва Жанубий-шарқий Осиёда яшайди.

Ҳалқаро Қизил китобга киритилганлиги сабабли мазкур жониворни Ўзбекистон Республикасига олиб киришда халқаро CITIES рухсатномаси талаб этилади. Аммо, юқоридаги ҳолатда йўловчи бу каби ҳужжатларни божхона ходимларига тақдим қила олмади.

Ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Илон эса Тошкент ҳайвонот боғига топширилган бўлиб, мутахассислар унинг ҳолатини барқарор деб баҳолашмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг