«Captiva»да газ тўлдирилган шарлар портлади. 3 киши куйиш жароҳатини олди
Бугун, 15 февраль куни Яшнобод туманидаги 6-туғуруқхона яқинида «Captiva» русумли автомобил салонида табиий газ билан тўлдирилган шарлар ёрилиб, алангаланиб кетди. Оқибатда 3 киши куйиш жароҳатлари билан шифохонага ётқизилди, деб хабар берди Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати.
Ҳодиса сабабларини аниқлаш давомида машина салонида газ билан тўлдирилган 20 та шар бўлганлиги аниқланди. Салондаги уч нафар йигит автомобилда чекаётган бщлган. Газнинг оловланиши оқибатида улар қўл ва юз куйиши жароҳатини олган.
ИИББ фуқароларни ҳаво шарларини харид қилишда улар гелий билан тўлдирилганлигига ишонч ҳосил қилиши ва уларнинг ёнида сигарет чекмасликка чақирган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter