Бухорода янги қурилаётган етти қаватли бино қулаб тушгани хабар берилди
Бугун, 29 декабрь куни ижтимоий тармоқларда Бухоро шаҳри Низомий кўчасидаги эндокринология шифохонаси ёнида 7 қаватли бино қулаб тушгани ҳақида хабарлар тарқалди.
ФВВ ушбу маълумот юзасидан баёнот берди.
Маълум қилинишича, ихтисослашган ташкилотлар мутахассислари юқоридаги манзилга зудлик билан етиб борган. Ўрганиш давомида тарқатилган маълумотлар ҳақиқатга тўғри келмаслиги аниқланган, дейилади хабарда.
27 декабрь куни Ибн Сино кўчасида қурилаётган 7 қаватли уйнинг 7-қавати оралиқ қисмида бўлган 3 дона бетон плита қулаб тушган.
Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter