Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Бухорода тўйга кетаётганлар манзилига ета олишмади

Бухорода тўйга кетаётганлар манзилига ета олишмади

Фото: Тергов департаменти

Бухорода 2020 йилнинг 4 сентябрь куни соат 07:00 да 29 ёшли К.А. ўз бошқарувида бўлган «Тayota» русумли автомашина «Хоразм-Бухоро» А-380 йўлида аварияга учради.

ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабарига кўра, ҳайдовчи мазкур йўлнинг Ромитан тумани ҳудудидан ўтган 324-километрига етганида тўсатдан автомашинаси бошқарувини йўқотиб, йўлнинг чап томон қисмига чиқиб кетиши натижасида автомашина бир неча бор ағдарилиб, йўл транспорт ҳодисаси содир этилган.

Натижада, автомашина ҳайдовчиси К.А. ва 33 ёшли йўловчи С.М. ҳодиса жойида вафот этган, салонда бўлган иккинчи йўловчи 36 ёшли Ш.Р., оғир тан жароҳати олиб, тиббиёт муассасига ётқизилган. Қайд этилишича, улар тўйга кетаётган бўлишган.

Мазкур ҳолат юзасидан Бухоро вилоят ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисми «а» банди (одамлар ўлимига сабаб бўлган, транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган, ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг