Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Бухорода маст ҳолда безорилик қилган шахс қўлга олинди

Бухорода маст ҳолда безорилик қилган шахс қўлга олинди

Фото: «Xabar.uz»

Бухоро туманининг «Истиқбол» МФЙда яшовчи, муқаддам судланган У.А. 14 июль куни уйи олдида маст ҳолда безорилик қилиб фуқаролар Б.Д., Ф.И. ва И.Ш.лар билан жанжаллашган. У.А. ур-тўполонда И.Ш.га тегишли «Нексия» автомашинасига техник шикаст етказган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар беришича У.А. қўлга олинган.

Қўлга олиш жараёнида безори воқеа жойига чақирув асосида етиб келган ички ишлар ходимининг қонуний талабига бўйсунмаган ва унга фаол қаршилик кўрсатган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг