Бухорода Испания фуқароси тўсатдан вафот этди
Испания фуқароси, 1958 йилда туғилган Амез Перез Антонио Бухоро шаҳрининг тарихий қисмида жойлашган Ҳақиқат кўчасини айланиб, тарихий буюмлар савдо растаси олдида савдолашиб турган вақтида тўсатдан ҳушидан кетган ва воқеа жойида вафот этган.
Ҳодиса 2023 йил 7 июнь куни содир бўлган.
Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар берди.
Амез Перез Антонио тоби қочиб йиқилганидан сўнг, 22 дақиқа ўтиб, тез тиббий ёрдам ҳодимлари воқеа жойига етиб келган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан шаҳар прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter