Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Бухорода ҳам «кўча»нинг 38 аъзоси қўлга олинди

Бухорода ҳам «кўча»нинг 38 аъзоси қўлга олинди

Бухоро вилояти ИИБ ахборот хизмати раҳбари Шуҳрат Жалоловнинг «Xabar.uz»га маълум қилишича,  ҳудудда турли турдаги жиноятларни фош этиш юзасидан тезкор ҳаракатлар бошланган.

Рейд тадбирлари давомида 98 нафар шахслар билан манзилли профилактик ишлар олиб борилиб, криминоген вазиятга таъсир қилувчи 38 нафар шахслар маъмурий қамоққа олинган.

Ҳаракат давомида жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш, содир этилган ёки содир этилиши мумкин бўлган, шунингдек, тайёрланаётган жиноятлар изини фош этишга қаратилган кенг қамровли тезкор профилактик тадбирлар давомида икки кун ичида 22 та жиноят фош этилган. Қидирувда бўлган 31 нафар шахслар қўлга олинган.

«Бу жиноятлар орасила 1 та одам ўғирлаш ва босқинчилик, 8 та гиёҳвандлик ҳамда кучли таъсир қилувчи психотроп дори воситалари билан қонунга хилоф равишда муомала қилиш, 2 та ноқонуний ов қуроли сақлаш ҳамда 9 та бошқа турдаги жиноятлар борлиги аниқланди. Мазкур жиноятларда гумон қилинувчи шахсларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 137-, 164-, 168-, 276-, 251- ва 248-моддалари билан жиноят иши қўзғатилди. Улардан 5 нафарига қамоққа олиш ҳамда 15 тасига бошқа турдаги эҳтиёт чоралари қўлланилди»,—деди Шуҳрат Жалолов.

Аввалроқ, Тошкент шаҳри ва вилояти, Наманган, Андижон, Фарғона, Қашқадарё каби ҳудудларда ҳам шундай тадбирлар ўтказилганди. 

 

 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг