Бухоро буғусини шафқатсиз усулларда овлаганлар қамоққа олинди
Она табиатга нисбатан тажовузкорона муносабатда бўлган браконерлар — Ш.А., Р.Б. ва И.Ж.лар ушланди.
Бош прокуратура хабарига кўра, улар Қорақалпоғистон Республикасидаги «Қўйи Амударё» давлат биосфера резерватининг алоҳида муҳофаза этиладиган ҳудудида икки бош Бухоро буғусини темир симлар ва трослардан ясалган қопқон орқали ўта шавқатсиз усулларда овланиб, нобуд қилган ва табиатга 198 млн. сўм зарар етказилган.
Ҳолат юзасидан Беруний тумани прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 202-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, Ш.А., Р.Б. ва И.Ж.ларга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилди.
Худди шундай, браконерлар Ф.Қ. ва Ш.Қ.лар Конимех тумани чўл ҳудудларида Қизил китобга киритилган она-бола жайронни ноқонуний равишда овлаб, нобуд қилганликлари ҳолати юзасидан Жиноят кодексининг 202-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, жиноят ташкилотчиси Ф.Қ.га нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ экология инспекторига ўқ узиб жароҳатлаган броконьерга нисбатан жиноят иши қўзғатилганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter