Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Булоқбоши туманидаги нефт қудуғида юзага келган ҳолат бўйича маълумот берилди

Булоқбоши туманидаги нефт қудуғида юзага келган ҳолат бўйича маълумот берилди

Ижтимоий тармоқларда Андижон вилоятининг Булоқбоши тумани ҳудудидаги далалардан бирида газ ёнаётганлиги тўғрисида хабарлар тарқалган эди.

Ҳолат юзасидан Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ходимлари томонидан ўрганиш ишлари олиб борилганда, Булоқбоши тумани «Чақар» МФЙ ҳудудидаги дала майдонида 7 ой олдин янги нефт қудуғи топилгани маълум бўлган.

«Ҳозирги кунга келиб, ушбу қудуқдан нефт олиб бўлинган ва у ерда тегишли хизматларнинг назорати остида синов жараёнлари олиб борилмоқда. Хусусан, мазкур жараёнда ерости қудуғидан чиқаётган турли чиқиндилар, сув аралаш газ миқдори текширилиб, соф табиий газ олиш ишлари давом этмоқда.

Маълумот учун, ушбу газ қудуғи далада, аҳоли яшаш пунктидан 3 км. узоқликда жойлашган.

Ҳолат тегишли идоралар томонидан тўлиқ назоратга олинган», — дейилади ФВВ хабарида.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг