Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Бўзсув» каналида чўкаётган маст фуқаро қутқариб қолинди

«Бўзсув» каналида чўкаётган маст фуқаро қутқариб қолинди

10 июл куни Тошкент шаҳар ФВБ Тезкор бошқарув маркази Навбатчи-диспетчерлик хизмати рақамига Юнусобод туманидан оқиб ўтувчи «Бўзсув» каналида фуқаро чўкиб кетаётганлиги тўғрисида хабар келиб тушди.

Зудлик билан воқеа жойига ФВВ қутқарувчилари етиб борган.

Маълум бўлишича фуқаро спиртли ичимлик исътемол қилиб, чўмилиш мақсадида сувга тушган ва ўз эҳтиётсизлиги натижасида хавфсизлигини таъминлай олмай чўкаётган бўлган.

ФВВ қутқарувчилари фуқарони каналдан олиб чиқиб, ҳаётини сақлаб қолди. Шундан сўнг психологик ёрдам кўрсатилиб, тушунтириш ишлари олиб борилди, дейилади хабарда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг