Бойсун ва Олтинсойда кучли сел сабаб 900 киши яшаш жойидан кўчирилди
13 май куни кучли ёмғир ёғиши натижасида Сурхондарё вилоятининг Олтинсой тумани ҳудудидан оқиб ўтувчи Олтинсой сойининг сув ҳажми сезиларли даражада ошган. Натижада ушбу ҳудудда истиқомат қилаётган 900 нафар фуқаро хавфсиз (яқин қариндошлари уйлари) ҳудудга вақтинча кўчирилди. Бу ҳақда ФВВ матбуот хизмати хабар берди.
Бундан ташқари, Бойсун туманидаги «Пасурхи» маҳалласига Бойсун тоғ тизмасига сурункали ёмғир ёғиши натижасида «Ойбарак» сойи орқали сел келган.
«Авлод» ҳамда «Сариосиё» қишлоқларини боғлаб турувчи кўприкни сув босганлиги туфайли автомобилларнинг ҳаракатланиши вақтинча тўхтатилган.
Вазият вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси томонидан тўлиқ назоратга олинган. Айни дамда бошқарма қутқарувчилари ҳамда ФВДТнинг 150 дан ортиқ ходими, шунингдек, 20 га яқин техника ёрдамида сел оқибатларини бартараф этиш ишлари олиб борилмоқда.
Сел оқибатида жабрланган ва ҳалок бўлганлар тўғрисида маълумот келиб тушмаган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter