Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Босқинчи қўшни» — 24 ёшли йигит турмуш ўртоғи Россияга кетган аёлга куч ишлатди

«Босқинчи қўшни» — 24 ёшли йигит турмуш ўртоғи Россияга кетган аёлга куч ишлатди

Фото: Тергов департаменти

Навоий вилояти Хатирчи туманда яшовчи 24 ёшли Б.Р. маст ҳолатда 2022 йил 14 сентябрь куни соат 00:30 ларда қўшни ҳовлига босқинчиликка тушади.

У ўзганинг мол-мулкини талон-торож қилиш мақсадида, ўзи билан бир қишлоқда яшовчи 36 ёшли У.А.нинг турмуш ўртоғи Россия Федерациясига ишлаш мақсадида кетганлигини била туриб, унинг яшаш хонадонига ғайриқонуний равишда бостириб киради.

Ўзи билан олиб келган ошхона пичоғи билан унга ўқталиб, оғзини қўли билан ёпиб, пул топиб беришини талаб қилади ва соғлиги учун хавфли бўлган зўрлик ишлатиб, ўнг қўл елка сига жароҳатини етказади. У.А.нинг фарзандлари уйғониб қолиши натижасида, жиноий мақсадини охиригача етказа олмасдан, воқеа жойидан яширинади.

Олиб борилган тергов-тезкор ҳаракатлар натижасида Б.Р. ушланиб, ундан 1 дона фонарь, 1 дона пичоқ ашёвий далил тариқасида расмийлаштириб олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Хатирчи туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан Б.Р.га нисбатан Жиноят кодекснинг 164-моддаси 3-қисми «в» банди (босқинчилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, процессуал тартибида ушланган.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг