Бош прокуратура 3-қаватдан йиқилган қиз бўйича тафсилотларни маълум қилди
Тошкентда 16 ёшли қиз жанжал сабаб бинонинг 3-қаватидан ўзини ташлаганлиги ҳақида хабар тарқалганди.
Бош прокуратуранинг аниқлик киритишича, жорий йилнинг 5 апрель куни Тошкент шаҳри Юнусобод туманида яшовчи 9-синф ўқувчиси Х.М. (16 ёшли қиз бола) яшаб келаётган уйнинг 3-қаватида балкон ойнасини артаётган вақтида эҳтиётсизлиги оқибатида йиқилиб тан жароҳат олган.
Х.М.га дарҳол тез тиббий ёрдам кўрсатилиб, шифохонага олиб кетилган.
Ҳозирда вояга етмаган Х.М.нинг аҳволи яхши.
Мазкур ҳолат юзасидан суд-тиббий экспертизаси тайинланган.
Юнусобод тумани прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter