Болангизга батареяли ўйинчоқлар олиб беришдан аввал ўйлаб кўринг

Ҳозир тугма шаклидаги батареялар кўпайиб кетди, ўйинчоқларда ҳам ишлатиляпти. Ана шу миттигина нарса болангиз ҳаёти учун катта хавф туғдириши мумкинлиги ҳеч хаёлингизга келганми? Масалан, коннектикутлик (АҚШ) бир ярим яшар Кэмерон Сотонинг ота-онаси бунинг нималигини билишади, бошларидан ўтказишган.
«Usa.one» ёзишича, декабрь кунларининг бирида болакайнинг онаси Мариса Сото нохушликни сезиб қолди. Гўдакни томоғидаги оғриқ безовта қиларди. Она боласини тез ёрдам кўрсатиш бўлимига олиб борганида улар эса ҳеч нарсани аниқлай олишмади. Бу орада Кэмероннинг аҳволи янаям ёмонлашди: овқат емас, кейин кўнгли айниб, оғзидан кўпик кела бошлади. Мариса рентген сурати олишни талаб қилганидан кейингина муаммонинг сабаби очилди — боланинг қизилўнгачига таблетка-батарея тиқилиб қолган экан.
Бола касалхонага ётқизилди, бегона буюмни олиб ташлашди, аммо энди кеч эди: сўлак билан реакцияга киришган батарейка компонентлари қизилўнгачни тешиб юборганди. Кэмероннинг ҳаёти қутқариб қолинди, у икки ой касалхонада бўлди, мустақил овқатланиш, юриш, ўрмалаш, гапириш қобилиятидан айрилди.
Кэмероннинг аҳволи бугун анча ўнгланиб қолган, аммо сунъий трахеяда юришга мажбур. Бусиз яшай оладими-йўқми, ҳозир бир нима дейиш қийин. Боланинг ота-онаси ўз аччиқ тажрибасини бошқаларга ҳам сабоқ бўлсин деган мақсадда кечинмаларини ОАВга сўзлаб беришди.
— Бундай бўлишини билганимизда ҳея қачон уйимизда батареяли ўйинчоқлар бўлмасди, — дейди Мариса «PIX 11»га берган интервьюсида.
Афсуски, Кэмеронга ўхшаган болалар жуда кўп. Мисол учун, АҚШнинг ўзида ҳар йили таблетка-батареяларни ютиб юборган 2,8 мингта бола тез ёрдам бўлимларига келтирилади. Улардан 10-20таси вафот этади, қарийб 100 нафарининг соғлиғига жиддий путур етади. Ота-оналарнинг 66 фоизи эса батареялар хавф туғдириши мумкинлигидан бехабар.
Истеъмол моллари бўйича комиссия таблетка тоифасидаги батареяларни хавфли буюмлар қаторига киритиб, улар масофадан бошқариш пультлари, ўйинчоқлар, соатлар, калькуляторлар, мусиқали откриткалар, рақамли ҳарорат ўлчагичлар ва нурланувчи пойабзалларда ишлатилишини эслатиб ўтган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter