Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Бокудаги фожиа юзасидан жиноят иши очилди

Бокудаги фожиа юзасидан жиноят иши очилди

Фото: «Sputnik»

Озарбайжон пойтахтидаги наркология диспансери биносида содир бўлган ёнғин юзасидан Жиноят кодексининг икки моддаси бўйича жиноят иши очилган. Бу ҳақда Озарбайжон Бош прокуратураси матбуот хизмати маълумотига асосланиб «РИА Новости» хабар бермоқда.

Маълумки, 25 кишини ҳаётдан олиб кетган ёнғин 2 март куни эрталаб содир бўлди. Ҳодисага электр тармоғидаги носозлик сабаб бўлгани айтилмоқда.

Ушбу факт юзасидан Бош прокуратуранинг Оғир жиноятлар бўйича тергов бошқармаси томонидан Жиноят кодексининг 225-моддаси (ёнғин хавфсизлиги қоидаларини бузиш) ва 308-моддаси (мансаб ваколатларини суиистеъмол қилиш) бўйича суриштирув-тергов ишлари бошланган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг