Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Чегарадаги «катта найранг»: Божхона қўмитаси маълумот берди

Чегарадаги «катта найранг»: Божхона қўмитаси маълумот берди

Фото: Давлат божхона қўмитаси.

Божхоначилар оғирлиги 55 кг.га яқин гиёҳвандлик воситалари ва сунъий наркотик моддаларни республикамизга яширинча олиб кириш учун навбатдаги найрангни қўлланган шахсни тўхтатиб қолишди. Бу ҳақда Давлат божхона қўмитаси хабар берди. 

Тошкент вилояти божхона бошқармасининг «Ойбек» чегара божхона пости ходимлари томонидан Давлат хавфсизлик хизмати чегара қўшинлари ҳарбий хизматчилари билан ҳамкорликда аниқланган навбатдаги божхона қонунбузилиши ҳолатида гиёҳвандлик воситаларини республикамизга ғайриоддий усулда олиб киришга бўлган уриниш фош қилинди.

Республикамизга кириб келган қўшни давлат фуқароси бошқарувида енгил автотранспорт воситаси божхона кўригидан ўтказилганда, унинг газ баллони ичига турли шаклдаги 49 дона ва бензин баки ичига 31 дона полиэтилен ўрамлар моҳирлик билан яширилганлиги аниқланди.

Ўрамлар очиб кўрилганда эса уларнинг ичидаги модда Марказий божхона лабораториясида ўтказилган экпертиза хулосасига биноан 52 кг. 877 гр. оғирликдаги «гашиш» ҳамда 2 кг.дан зиёд героин гиёхванлик воситаси, 1 дона елим идиш ичидаги модда эса 950 гр. синтетик гиёхвандлик воситаси эканлиги аниқланди.

Эслатиб ўтамиз, республикамиз божхоначилари томонидан жорий йилнинг ўтган даври мобайнида аниқланган 329 та божхона қонунбузилиши ҳолатларида 298 кг. оғирликдаги гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланмасига чек қўйилган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг