Бекҳэм «учар» экан: 28 август куни унга чора кўрилади
Таниқли инглиз футболчиси, Англия терма жамоаси учун рекорд даражада кўп ўйинлар ўтказган Дэвид Бэкҳэм тезликни оширгани учун суд олдида жавоб беради. Бу ҳақда «Daily Mail» хабар тарқатди.
Лондон полицияси маълумотларига кўра, Бэкҳэм ўзининг «Bentley» машинасида энг юқори тезлик соатига 40 миль (64 км/с.) қилиб белгиланган жойдан 59 миль (95 км/с.) тезликда ўтиб кетган. Бекҳэм айбловни кескин рад этди, тезликни оширмаганман деяпти.
«Бэкҳэм иши» 28 август куни судда кўрилади. Агарда унинг айби бўйнига қўйилса катта жаримага тушади, бундан ҳам ёмони — ҳайдовчилик гувоҳномасидан айрилиши мумкин.
Футболчи бундай ҳолатга илк бора дуч келаётгани йўқ. Бекҳэм 1999 йили тезликни оширгани учун 150 минг фунт жарима ва саккиз ойга машина бошқариш ҳуқуқидан маҳрум этилганди. Ўшанда у тезликни оширишига папараццидан қочишга мажбур бўлганини рўкач қилиб, ҳайдовчилик гувоҳномасини сақлаб қолганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter