Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Банкоматдан пул ўзлаштирган банк ходимлари аниқланди

Банкоматдан пул ўзлаштирган банк ходимлари аниқланди

Фото: «Xabar.uz»

Навоий вилоятида банкоматдаги пулларни ўзлаштирган банк ходимлари аниқланди.

Қайд этилишича, Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Навоий вилоят бошқармаси томонидан АТБ «Туронбанк» Навоий филиалининг мурожаатига асосан ўтказилган терговга қадар текширувда, банкнинг Навбаҳор банк хизматлари офиси масъул ходимлари банкоматга кирим қилиш учун ажратилган 336 млн сўмни ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганликлари, шунингдек ушбу банкомат кассетасидан 98,8 млн сўмни ечиб олишиб, ўз эҳтиёжлари учун ишлатиб юборганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг