Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Банкомат қалбаки долларни аниқлай олмади, аммо...

Банкомат қалбаки долларни аниқлай олмади, аммо...

Яшнобод туманида қалбаки АҚШ долларини банкомат орқали сўмга айирбошлаган фуқаролар аниқланди.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Яшнобод туман бўлими томонидан АИТБ «Ипак йўли банк» Амалиёт бошқармасининг мурожаатига асосан ўтказилган терговга қадар текширувда, фуқаро С.Ф. ва бошқалар ушбу банк филиалига тегишли Паркент кўчасида жойлашган банкомат орқали қалбаки 2 000 АҚШ долларини сўмга айирбошлаб олганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 176-моддаси (қалбаки пул, акциз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг