Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Баланд овозда сайраётган каклик овози ва озиқланиб юрган жайралар (видео)

Баланд овозда сайраётган каклик овози ва озиқланиб юрган жайралар (видео)

Давлат экология қўмитаси тасарруфидаги «Ҳисор» давлат қўриқхонасига ўрнатилган фотоқопқонга жайралар ва какликнинг сайраётган овози видеотасирларга тушган.

Видеотасвирда харсангтошлар оралаб озиқ излаб юрган жайралар тасвирини кўриш мумкин. Шунингдек, атрофда какликларнинг сайраётган овози эшитилган.

Маълумот учун, жайра табиий мажмуаларда кенг тарқалган оддий тур ҳисобланади.  Ўсимликлар илдизи, пиёзлари ва ёш куртаклари билан озиқланади. Дарахтлардаги мевалар пишганида, ерга тўкилган меваларни хуш кўриб ейди.

Кузатишларга кўра, жайра қўриқхонанинг Ғилон, Мираки, Танхоздарё, Қизилсув бўлимларида кўпроқ учраши аниқланган

Ўхшаш:

Ҳисор қўриқхонасида иккита қор қоплони фотоқопқонга тушиб қолди

Туркистон силовсини «қопқон»га тушди

Тянь-Шань қўнғир айиғи ва болалари фотоқопқонга тушди

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг