Тошкентда бир аёл 7 кунлик чақалоғини 4 минг долларга сотаётганда ушланди
![Тошкентда бир аёл 7 кунлик чақалоғини 4 минг долларга сотаётганда ушланди](https://static.xabaruz.com/crop/2/3/720_460_95_239190123.jpg)
Тошкент шаҳар ИИББ ЖҚБ ва Бош прокуратура томонидан 7 кунлик чақалоғини 4 минг АҚШ долларига сотмоқчи бўлган аёл ушланди. Бу ҳақда Тошкент ШИИББ хабар берди.
Тошкент шаҳар ИИББга пойтахт ҳудудида аёл киши ўзининг шу йил 5 май куни дунёга келган қиз фарзандини сотиш учун мижоз қидираётгани ҳақидаги хабар келиб тушди. Мазкур маълумот асосида Тошкент шаҳар ИИББ Жиноят-қидирув бошқармаси Иқтисодий хавфсизлик ва коррупцияга қарши курашиш бўлими ҳамда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги солиқ, валютага оид жиноятлар ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаменти ҳамкорлигида тезкор тадбир режаси ишлаб чиқилди. Ушбу тезкор тадбир давомида Тошкент вилоятида туғилган 23 ёшли Х.Ж. қўлга олинди.
Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 135-моддаси билан (одам савдоси) жиноят иши қўзғатилди. Она ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилинди, чақалоқ меҳрибонлик уйига жойлаштирилди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter