Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Айиқ ИИБ ходимига жароҳат етказди» — Сурхондарёдаги воқеа бўйича расмий маълумот берилди

«Айиқ ИИБ ходимига жароҳат етказди» — Сурхондарёдаги воқеа бўйича расмий маълумот берилди

Видеодан лавҳа

Ижтимоий тармоқларда Сурхондарё вилоятининг Сариосиё туманидаги аҳоли пунктига тоғдан айиқ тушиб келгани, одамлар ундан қочиб юргани акс этган видеотасвир тарқалди.

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ушбу ҳолат юзасидан расмий маълумот берди.

Қайд этилишича, бугун, 15 май куни Сурхондарё вилояти Сариосиё туманидаги «Жаннатмакон» МФЙ ҳудудига кутилмаганда айиқ келиб қолган. Йиртқич ҳайвон аҳоли турар жойларига кириб, инсонлар ҳаётига хавф туғдирган. Айиқни зарарсизлантиришга ҳаракат қилишган, аммо йиртқич тажовузкорликни ошириб, ИИБ ходимларидан бирига ташланган ва жароҳат етказган. Шунингдек, 74-сонли мактабга кириб, ўқувчилар ҳаётига хавф солган.

«Ҳолат кутилмаганда юз бергани, айиқ жуда тажовузкор ҳаракат қилгани ва мактаб ўқувчилари ҳаётига хавф туғдирганлиги сабабли тезкор чора кўриш талаб қилинган ва йиртқич отиб ўлдирилган. Айиқ жароҳат етказган ИИБ ходими эса тиббий текширувдан ўтказилмоқда», дейилади расмий баёнотда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг