Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Август ойида кучли магнит бўронлари кутиляпти

Август ойида кучли магнит бўронлари кутиляпти

Фото: «Pixabay»

Ер шари бўйлаб август ойида кучли магнит бўронлари кутиляпти, хабар берди «РЕН ТВ».

Ўртача интенсивликка эга магнит бўрони 10 августга тўғри келади, бу инсонларда қон босими пасайишига олиб келади.

Синоптикларга кўра 13-14 августдаги магнит бўронлари кучсизроқ бўлади. Шунга қарамасдан, метеосезувчан инсонларни бош оғриғи, ҳатто мигрень безовта қилиши мумкин.

Магнит бўронларининг энг кучлилари августнинг охирги декадасига тўғри келади: 21-22 август ҳамда 29 август. Кишилар шу кунлари ўзларини нохуш ҳис этишлари, уйқу бузилиши, мигрень ва бўғимлардаги оғриқлардан қийналишлари мумкин, дейишмоқда экспертлар.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг