Арманистонда портлаш содир бўлди
«2 апрель куни кечқурун Арманистон пойтахти Ереван шаҳри марказидаги Шимолий проспектда портлаш содир бўлди», — дея хабар бермоқда «РИА Новости» Арманистон ФВВ матбуот хизмати тарқатган хабарга асосланиб.
Матбуот хизматининг хабарига кўра, портлаш маҳаллий вақт билан 20:44 ларда юз берган. Воқеа жойига қутқарув бўлинмалари етиб борган.
Маҳаллий ОАВлар берган хабарга кўра, портлаш Еревандаги кафелардан бирида газ баллонининг портлаши натижасида юз берган. Аммо бу хабар ҳали расман тасдиқланмаган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter