Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

АҚШда икки бошли илон топилди (видео)

АҚШда икки бошли илон топилди (видео)

Фото: «News.nationalgeographic.com»

АҚШнинг Флорида штатида маҳаллий фермер икки бошли илонга дуч келди. Бу ҳақида «National Geographic» хабар бермоқда.

Фермер уни ветеринарларга тақдим этган. Мутахассисларнинг аниқлашича, илоннинг нафақат боши, балки юраги, қизилўнгачи ҳам иккитадир. Бу табиатда учрайдиган камёб ҳодисадир. Лекин алоҳида овқат ҳазм қилиш системасига эга бўлиш ёввойи муҳитда жониворлар учун яшаш имкониятини пасайтиради.

«Икки бошли илонлар кўп ҳолларда узоқ яшай олмайди, чунки етарлича озиқ тополмайди. Бундан ташқари уларда буйрак умумий бўлади ва дефекация билан боғлиқ  муаммо юз беради», — дейди ветеринар Лора Тилен. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг