AҚШ: омбордаги қирғинда саккиз киши ҳалок бўлди
Aмериканинг Индианаполисдаги FedEx логистика компаниясининг омборида юз берган отишма натижасида саккиз киши ҳалок бўлди, кўплари яраланди ва шифохонага ётқизилди. Бу ҳақда Twitterда маҳаллий журналист Майкл МакЭлдоуни маълум қилди.
Қирғин содир бўлган жойга келган полиция маълумотларига кўра, мерган ўз жонига қасд қилган. Ҳозирча қурбонлар ва жароҳат олганларнинг аниқ рўйхати мавжуд эмас, бироқ маълум бўлишича, тўртта ярадор фавқулодда хизматлар томонидан шифохонага ётқизилган, бири оғир аҳволда. Уларнинг иккитасига жойида ёрдам кўрсатилди.
FedEx биноси яқинидаги меҳмонхонада компания ходимларининг қариндошлари йиғилган. Уларнинг аксарияти хабар кутишмоқда, қариндошлари жабр кўрганлигини билишмайди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter