Ангрендаги ёнғин ҳақида расмий маълумот берилди
Ижтимоий тармоқларда Ангрен шаҳридаги кўпқаватли уйнинг томида содир бўлган ёнғин видеолари тарқалди.
Ҳодиса юзасидан ФВВ ахборот хизмати маълумот берди.
Қайд этилишича, бугун, 28 сентябрь куни соат 12:42 да Тошкент вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармасига Ангрен шаҳар 4-даҳада жойлашган тўрт қаватли 11-уйнинг том қисмида ёнғин содир бўлаётганлиги тўғрисида хабар келиб тушган.
7 та ёнғин-қутқарув экипажи ва 1 та автонарвон техникаси соат 12:48 да воқеа жойига етиб борган ва ёнғин соат 13:30 да бартараф этилган. Ҳалок бўлган ва жабрланганлар йўқ.
Ҳозирда ёнғин сабаби ва зарар миқдори аниқланмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter