Ангренда тепловоз пиёдани уриб юборди
Ангрен шаҳрида жойлашган «Облиқ» темир йўл бекатида тепловоз пиёдани уриб юборди, деб хабар бермоқда Тошкент вилоят ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси.
Қайд этилишича, Тошкент вилоят ИИБ Транспортда жамоат хавфсизлигини таъминлаш бўлими навбатчилик қисмига Ангрен бекатида жамоат хавфсизлигини таъминлаш бўлинмасидан келиб тушган хабарга кўра, кеча, 3 март куни соат 14:20 ларда «Облиқ» темир йўл бекатида Ангрен шаҳрида яшовчи Ғофур Каримовни (исм-шарифлар ўзгартирилган) ўз эҳтиётсизлиги оқибатида «Ўзбек темир йўл» АЖда машинист бўлиб ишловчи Александр Владимиров бошқарувида бўлган 1103-рақамли тепловоз уриб юборган.
Натижада жабрланувчи шифохонага ётқизилган. Ангрен шаҳар шифохонасининг бирламчи маълумотномасига асосан, Ғ.Каримовга «ўнг томон юз ва елка соҳаларининг лат ейиши, ўнг оёқ товон қисми суягининг ёпиқ синиши» ташхиси қўйилган.
Терговга қадар текширувни Ангрен бекатидаги жамоат хавфсизлигини таъминлаш бўлинмаси олиб бормоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter