Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ангренда мактаб ўқувчиларининг муштлашуви оғир оқибат келтириб чиқарди

Ангренда мактаб ўқувчиларининг муштлашуви оғир оқибат келтириб чиқарди

Фото: Тергов департаменти

2021 йилнинг 9 март куни соат 11:00 ларда вояга етмаган 10-синф ўқувчиси 16 ёшли Акмал Н. Тошкент вилояти, Ангрен шаҳрида жойлашган ўрта таълим мактаб ҳудудида 11-синф ўқувчиси 17 ёшли Ойбек А. билан жанжаллашиб қолади. 

Бир-бирига ким зўрлигини кўрсатиб қўймоқчи бўлиб, Акмал Н. Ойбек А.нинг жағ қисмига мушти билан ургани оқибатида ерга йиқилиб, бош мия ёпиқ синиши, энса суяк синиши каби жароҳатлар олган. Бу ҳақда ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабар бермоқда.

Мазкур ҳолат юзасидан Ангрен шаҳар ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан вояга етмаган Акмал Н.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 104-моддаси 1-қисми (Қасддан баданга оғир шикаст етказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, гумон қилинувчи тариқасида жалб қилинган.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Таъкидлаш жоизки, бу турдаги жиноятлар учун Жиноят кодексининг нормаларига кўра, 3 йилдан 5 йилгача озодликни чеклаш ёхуд 3 йилдан 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг