Ангрен шаҳри ҳокими 44 ёшида вафот этди
Ангрен шаҳри ҳокими Нуритдин Абдураҳимов бугун эрталаб вафот этгани айтилмоқда. Бу ҳақда «Олтин воҳа» канали хабар тарқатди.
Ўлим сабаби инфаркт экани айтилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, ҳоким шу йилнинг январ ойида ушбу лавозимга тайинланганди.
Нуриддин Абдураҳимов 1978 йили Пискент туманида туғилган. Ангрен шаҳри ҳокими этиб тайинлангунига қадар Президент Администрациясининг масъул ходими сифатида фаолият юритган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter