Ангрен ИЭСдаги портлаш қурбонлари оиласига 105 миллиондан берилди — Энергетика вазирлиги
20 январь куни Янги-Ангрен иссиқлик электр станциясининг профилактика чораларини кўриш учун тўхтатилган 5-энергия блокида чанг-кўмирли ҳаво аралашмасининг чақнаши содир бўлганлиги ҳақида расмий хабар берилганди.
Бунинг оқибатида «Востокэнерготеплоизоляция» АЖнинг 3 нафар ходими олинган жароҳатлар натижасида вафот этган.
«Уларнинг оила аъзоларига дафн маросимини ўтказиш учун 20-21 январь кунлари 4 миллион 866 минг сўмдан биринчи моддий ёрдам кўрсатилган.
Шунингдек, бугун, 22 январь куни Янги-Ангрен ИЭС томонидан вафот этганларнинг оила аъзоларига қўшимча равишда 105 миллион сўмдан моддий ёрдам кўрсатилди», дейилади Энергетика вазирлиги матбуот хизмати хабарида.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter