Андижондаги газ портлашида бир аёл 5 невараси билан жабрланди
Андижон туманида шу йил 3 ноябрь куни “Қурама” МФЙда яшовчи 65 ёшли аёл (исми айтилмаган) уйида портлаш содир бўлган. Бу ҳақда ИИВ ахборот хизмати хабар берди.
Маълум бўлишича, аёл иситиш печини ёқиш мақсадида гугурт чаққан вақтида печ ичида тўпланиб қолган газ ва ҳаво аралашмасидан чақнаш содир бўлган.
Натижада аёл ва у билан бирга яшовчи вояга етмаган 5 нафар набираси куйиш жароҳатлари билан касалхонага ётқизилган. Суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter