Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Андижонда юк машинаси пиёдани босиб кетди

Андижонда юк машинаси пиёдани босиб кетди

Фото: ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати

Юк автомобиль ҳайдовчисига кўринмас ҳудуддан йўлни кесиб ўтаётган фуқаро автомобиль тагида қолиб вафот этди.

Ҳодиса жорий йилнинг 5 февраль куни соат 14:30ларда, Андижон вилояти, Асака шаҳар, Беруний МФЙ, И.Бухорий кўчасидан ўтган 4Р-112 «Фарғона халқа йўли» автомобиль йўлининг 164-километрида содир бўлган.

Ҳайдовчи, 1968 йилда туғилган Д.Б. «МАН» русумли юк автомобилида светофорнинг қизил чироғида тўхтаб турган вақтида, йўлни кесиб ўтаётган фуқаро, 1938 йилда туғилган Ю.А.ни кўрмай қолиб, ҳаракатланиб юбориши оқибатида уриб юборган.

Натижада, пиёда, 83 ёшли Ю.А. тан жароҳатлари олиб воқеа жойида вафот этган.

Мазкур ЙТҲ юзасидан Асака шаҳар ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан терговга қадар дастлабки суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг