Андижонда йўловчи «Cobalt» ҳайдовчисини пичоқлади
Андижон вилоятининг Шаҳрихон туманида жорий йилнинг 18 сентябрь куни “Қоракўрпа” МФЙда яшовчи А.А. таниши О.А. бошқарувидаги “Cobalt” русумли автомашинасида йўловчи сифатида кетаётган вақтида “Вахим” МФЙ ҳудудига етиб келганларида А.А. ўрталарида келиб чиққан ўзаро жанжал сабаб О.А.га пичоқ билан жароҳат етказган. Натижада О.А. касалхонага ётқизилиб, А.А. қўлга олинган.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармасининг хабар беришича, ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter