Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Андижон университети биносида бахтсиз ҳодисага учраган аёл вафот этди

Андижон университети биносида бахтсиз ҳодисага учраган аёл вафот этди

Иллюстратив фото

Андижон давлат университетининг «Тарих биноси»нинг тўртинчи қаватидан аёл киши тушиб кетганлиги ҳақида хабар берилганди.

4 декабрь куни 28 ёшли аёл бир талабанинг оила аъзоси сифатида таъмирлаш ишлари амалга оширилаётган «Тарих» факультетининг биносида бўлиб ўтадиган ота-оналар мажлисига келган.

Шунда у бинонинг 4-қаватида уяли алоқа телефон аппаратидан фойдаланиб, эҳтиётсизлиги оқибатида зиналарнинг тўсиқлари бўлмаганлиги сабабли зинапоядан пастга йиқилган ва оғир тан жароҳати олган.

Олиб борилган текшириш ҳаракатлари давомида ушбу бинода таъмирлаш ишларини олиб бораётган «S.Haus» МЧЖ ишчилари томонидан зинапояларнинг тўсиқлари олиб ташланиб, қурилиш ишлари амалга оширилаётганлиги аниқланган.

«Дарё» хабарига кўра, аёл 9 декабрь куни вафот этган.

Республика шошилинч тез ёрдам илмий маркази Андижон вилояти филиали реанимация бўлимида ишловчи, исми сир қолишини сўраган ходимларидан бири ушбу маълумотни тасдиқлаган. Таъкидланишича, аёл оғир тан жароҳатлари натижасида кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамай, 9 декабрь куни вафот этган.

Эслатиб ўтамиз, мазкур ҳолат юзасидан «S.Haus» МЧЖ мансабдор шахсларига нисбатан Жиноят кодексининг 257-моддаси (Меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг