Андижонда она-бола сув таъминоти ходимини калтаклади
Андижон вилоятининг Избоскан туманида сув таъминоти идораси ходими калтакланди. Бу ҳақда «Ўзсувтаъминот» АЖ матбуот хизмати тақдим этган хабарда айтилади.
Сув таъминот идорасининг тумандаги вакили Абдулбоқи Саидмуродов 23 май куни қарздорликни сўндириш тадбирларига жалб этилган.
У Янги авлод МФЙда яшовчи фуқаро Қодиржон Абдуалимовга ҳам ичимлик сувидан 625 минг сўм қарздорлик борлиги ҳақида талабномани етказган. Истеъмолчи эса қарздорликни бартараф этиш ўрнига ходимни калтаклаб, тан жароҳати етказган.
Ходимга кўра, қарздор онаси билан биргаликда унга тан жароҳати етказган.
Эслатиб ўтамиз, аввал Навоий вилояти Кармана тумани сув таъминоти корхонасининг бир эркак ва бир аёл ходими фуқаролардан қарздорликни ундириш мақсадида хонадонбай юрганида истеъмолчилар томонидан калтакланганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter