Андижонда ОИТС юқтирган шахс бир неча аёллар билан жинсий алоқада бўлган
Андижон вилояти Шаҳрихон туманида яшовчи фуқаро С.М. Бўстон ва Шаҳрихон туманларида яшовчи 2 аёл билан бир неча бор бетартиб жинсий алоқада бўлиб, ОИВ инфекциясини юқтиргани аниқланган.
Шунингдек, Булоқбоши туманида яшовчи аёл Р.Н. билан ҳам бир неча бор бетартиб жинсий алоқада бўлиб, уни ОИВ инфекциясини юқтириш хавфи остида қолдирган.
Аввалроқ у вилоят ОИТСга қарши курашиш марказида 2020 йилнинг март ойида диспансер назоратига олинган бўлиб, ўзида таносил касаллиги борлигини била туриб, бу касални бошқа шахсга юқтириш Жиноят кодексининг 113-моддаси билан жиноий жавобгарликка тортилиши тўғрисида огоҳлантирилган.
Мазкур ҳолат юзасидан, Шаҳрихон тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан С.Мга нисбатан Жиноят кодексининг 113-моддаси 4-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланилган.
Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкентда олий маълумотли стоматолог ОИТС юқтириб олганига қарамай, одамларни даволаб юргани аниқланган эди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter