Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Андижонда нотаниш эркакни пичоқлаган 20 ёшли рецидивист қўлга олинди

Андижонда нотаниш эркакни пичоқлаган 20 ёшли рецидивист қўлга олинди

Фото: ИИВ Тергов департаменти

26 февраль куни тахминан соат 02:00 ларда муқаддам қасддан баданга оғир шикаст етказиш жинояти учун судланган 20 ёшли Ш.М., Олтинкўл тумани Чаманзор кўчасида жойлашган чойхонада ўзига нотаниш бўлган 38 ёшли Б.К., билан ўзаро жанжаллашиб, ёнидаги хўжалик пичоғи билан Б.К.,нинг кўкрак қисмига тан жароҳати етказган. Натижада Б.К. олган тан жароҳатлари билан шифохонага ётқизилган. Бу ҳақда Тергов департаменти хабар бермоқда.

Мазкур ҳолат юзасидан Олтинкўл тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 104-моддаси 3-қисми «б» банди (ўта хавфли рецидивист томонидан қасддан баданга оғир шикаст етказиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Дастлабки тергов жараёнида хўжалик пичоғи ашёвий далил тариқасида тегишли тартибда ҳужжатлаштириб олинган. Б.К., жиноят ишида гумон қилинувчи тариқасида иштирок этишга жалб қилинган ва процессуал тартибда ушланган.

Дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг