Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Андижонда набирасини қутқармоқчи бўлган отахоннинг жасади 9 кун ўтиб топилди

Андижонда набирасини қутқармоқчи бўлган отахоннинг жасади 9 кун ўтиб топилди

Фото: Андижон вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси

Жорий йилнинг 16 декабр куни Андижон вилоятининг Балиқчи туманида бахтсиз ҳодиса туфайли икки киши ҳалок бўлгани хабар қилинганди.

Сувга чўкиб кетган 18 ёшли набирасини қутқариш учун ўзини каналга ташлаб, ҳалок бўлган 65 ёшли отахоннинг жасади орадан 9 кун ўтиб топилди. Бу ҳақда «Дарё» хабар берди.

Маълум бўлишича, 2020 йил 16 декабрь куни соат 15:00 да Балиқчи туманида яшовчи 18 ёшли қиз ўз жонига қасд қилиш учун ўзини уйининг ёнидан ўтган Қорадарё каналига ташлаган. Буни кўрган 65 ёшли бобоси набирасини қутқариш учун ўзини сувга отган. Лекин оқим кучлилиги ва сувнинг совуқлиги вазиятни оғирлаштирган ва иккиси ҳам сувга чўкиб кетган.

Вилоят фавқулодда вазиятлар бошқармасининг маълумот беришича, 65 ёшли отахон ва унинг 18 ёшли набирасини қутқариш учун 26 кишидан иборат гуруҳ ташкил этилиб, жасадларни сувдан чиқариб олиш чоралари кўрилган.

Қутқарув ишлари 9 кун давом этган бўлиб, бобо ва набираси чўкиш ҳолати содир бўлган жойдан, тахминан, 10 километр узоқликдан топилган.

Ҳозирда қизнинг нима сабабдан ўзини сувга ташлагани ўрганилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг