Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Андижонда «криптовалютачилар» қўлга олинди

Андижонда «криптовалютачилар» қўлга олинди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Андижон туман бўлими томонидан ЭТК ходимлари билан ҳамкорликда тадбир ўтказилган.

Унда фуқаро М.И. ўз уйида 45 та тўпламдаги «Bitmain» майнинг крипто-активлари қурилмаларини ўзбошимчалик билан умумий фойдаланишдаги электр тармоқларига улаб, жами 323,4 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 185-2-моддаси (электр, иссиқлик энергияси, газ, водопроводдан фойдаланиш қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг