Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Андижонда итлар галаси талаган болакайнинг аҳволи ҳақида маълумот берилди

Андижонда итлар галаси талаган болакайнинг аҳволи ҳақида маълумот берилди

Ижтимоий тармоқларда болани ит тишлаганлиги ҳақида хабарлар тарқатилди.

Маълум бўлишича, 2023 йил 9 июль куни Хўжаобод туманининг «Мустақилликнинг 30 йиллиги» маҳалласида итлар галаси холасининг яшаш хонадонига меҳмонга келган, Пахтаобод тумани Қорашох МФЙда яшовчи 17.10.2018 йилда туғилган, вояга етмаган Б. Я.ни талаши сабабли бола бир неча жойидан тан жароҳат олган.

«Вилоят марказидаги шифохонада даволанаётган боланинг умумий аҳволи нисбатан қониқарли, ҳушида, ўзи мустақил овқатланмоқда, ҳаракатланмоқда.

Болада ўнг юзи, иккала қулоқ супраси, чап ўмров соҳаси, кўкрак қафаси орқа юзаси, иккала елка, думғаза соҳасида ит тишлаган жароҳатлари бор, даволаниш жараёнлари вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи ва тиббий марказ директори назоратига олинган, болада қутуриш аломатлари йўқ», дейилади вилоят ССБ хабарида.

Айни вақтларда тегишли мутасадди ташкилотлар ҳолатни назоратга олгани, Хўжаобод туманидаги ҳудудда дайди итларни тозалаш ишлари олиб борилиши маълум қилинган.

Аввалроқ Самарқандда таксичи бир болани итлар галасидан қутқариб қолгани хабар берилганди. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг