Андижонда ҳақдор қарздорни уриб ўлдириб қўйди
Андижоннинг Булоқбоши туманида катта кўнгилсизлик рўй берди. Фуқаро К. А. ўз қўшинсидан 1000 АҚШ доллари миқдоридаги қарзини қистайди. Икки ўртада келиб чиққан муштлашувга айланиб, ҳақдор ўзи билан бирга келган таниш ва укалари (жами 3 киши, улар орасида 17 яшар вояга етмагани ҳам бор) билан қарздорни қаттиқ дўппослашади. Бунинг оқибатида етказилган тан жароҳати туфайли қарздор фуқаро воқеа жойида вафот этади.
Ҳодиса жойини кўздан кечириш пайтида марҳумга тан жароҳати етказилган бир дона таёқ ашёвий далил тариқасида расмийлаштирилди, дейилади ИИВ Тергов департаменти хабарида.
Ҳолат бўйича Булоқбоши тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 104-моддаси 3-қисми «д» банди (жабрланувчининг ўлимига олиб келган қасддан баданга оғир шикаст етказиш) билан жиноят иши қўзғатилган.
Гумондорлар ушланган, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter