Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Собиқ ҳокимнинг ўлимига нима сабаб бўлгани маълум қилинди

Собиқ ҳокимнинг ўлимига нима сабаб бўлгани маълум қилинди

Жазо муддатини ўтаётган Андижон шаҳрининг собиқ ҳокими Баҳром Ҳайдаров қамоқхонада вафот этгани хабар қилинганди.

Бош Прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдиновнинг маълум қилишича, жазони ижро этиш департаментига қарашли маҳкумлар учун мўлжалланган касалхонанинг терапия бўлинмасида даволанаётган маҳкум Ҳайдаров Баромжон Носирбоевич, 05.03.2024 йил соат 00:15 ларда касаллиги сабабли вафот этган.

Асосий ташхис: Юрак ишемик касаллиги зўриқиш стенокардияси FS-III, IKKS. Коронар қон томирлар стентлаш операциясидан кейинги ҳолат. Гипертония касаллиги III босқич. Артериал гипертензия- III. Хавф- IV (Ўта юқори).

Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент махсус прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг