Академик лицейдаги ҳодисага ойдинлик киритилди
Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳар Чилонзор туманидаги лицейда ўқитувчи ўқувчини ургани акс этган видео тарқалди.
Мазкур ҳолат Болалар омбудсмани томонидан ўрганилган.
Қайд этилишича, ҳолат анча аввал — жорий йилнинг 16 май куни Чилонзор туманидаги Табиий ва аниқ фанларга ихтисослаштирилган С.Сирожиддинов номидаги Республика академик лицейида содир бўлган бўлиб, ўқувчи Ж.М. (2007 йилда туғилган) ушбу фанга тайёргарлик кўрмаганлиги ва ўқитувчи М.А. (1997 йилда туғилган) бир неча бор огоҳлантирсада, бола тартибга келмаганлиги учун ўзаро келишмовчилик келиб чиқиб, ўқитувчи ўқувчининг юз қисмига қўли билан қаттиқ урганлиги аниқланган.
Ҳозирда ҳолат бўйича терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter